Меню

Қашқадарё

30.04.2021 253

Уй ҳайвонларини чиплаштириш мажбурий бўлиши мумкин

Россия Давлат думасига уй ҳайвонларини мажбурий чиплаштириш бўйича қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳа матни қуйи палата базасида эълон қилинган. Маълум қилинишича, ушбу ташаббус Бошқирдистон қонунчилик мажлиси муаллифлигида кўтариб чиқилган.

Айни вақтда ҳайвонларни чиплаштириш ҳақидаги қоидалар фақат мамлакатнинг ветеринарияга оид қонунчилигида кўзда тутилган. Қонун лойиҳасида қайд этилишича, қарамоғдаги жониворларни оммавий идентификациялаш амалиётга жорий этилмаган.

Ташаббус йўқолиб қолган ҳайвонларни қидиришни осонлаштиришга қаратилган. Шунингдек, чиплаштириш одамларга уй ҳайвонлари билан эркин саёҳат қилиш имконини беради. Яна, кўчаларга қувиб юборилган ит ва мушукларнинг ноинсоф эгаларини жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.  Бундан ташқари, уй ҳайвонлари яширин инфекция ташувчиси ҳам бўлиши мумкин.

Март ойи охирида шунга ўхшаш таклиф билан Челябинск вилояти қонунчилик мажлиси вакиллари ҳам чиққан эди. Улар ҳам рўйхатлаш қаровсиз қолган ҳайвонлар сонини қисқартириш, шунингдек, улар қидирувини тезлаштириш имконини беради, деб ҳисоблайди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!