Меню

Қашқадарё

25.05.2021 276

Ноодатий талқин: СССР қулашига бор-йўғи бир қўшиқ сабабми?

Немис журналисти Владимир Каминер T-online портали учун тайёрлаган материалида Америка марказий разведка бошқармаси (МРБ) СССРни Scorpions гуруҳининг "Wind Of Change" қўшиғи ёрдами билан қулатганини айтди.

 1967 йилда Россия пойтахтида туғилган ижодкорнинг ёзишича, гўёки совет иттифоқининг тарқаб кетиши учун 1989 йилда ўтказилган ва Ғарб мусиқа юлдузлари, жумладан, Scorpions гуруҳи ҳам қатнашган Москва мусиқа фестивали ҳал қилувчи воқеа бўлган.

 "Ҳикоя қилишларича, ушбу тадбирда Scorpions ўзининг   машҳур "Wind Of Change" қўшиғини куйлаган. Жараён эса албатта Россия телеканаллари орқали трансляция қилинган. СССР аҳолиси ҳаёт уларга баногоҳ нимадир таклиф қилаётганидан ҳайратланиб, барчаси ушбу хаёлдан кўтарилмайдиган қўшиқни куйлаган. "Wind Of Change" Тайга ёнғини каби тарқалган ва энди уни эшитган ҳеч ким ўзининг аввалги ҳаётида яшай олмаган. Сўнг, тез орада совет иттифоқи қулаган", деб ёзади Владимир Каминер.

 Журналистнинг тасдиқлашича, кейинчалик МРБнинг бир ходими қўшиқ матни айнан ушбу Америка идорасида совет давлатига юқори даражада зарар  етказиш мақсадида ёзилганини тан олган. Композиция эса гўёки "жанговар поэзия" махсус бўлимида яратилган. Каминер шу маълумотни чиқарган агент исмини айтмаган.

 Собиқ СССР биринчи ва сўнгги президенти михаил Горбачёвнинг ёрдамчиси Павел Палажченко "Говорит Москва" радиостанцияси билан суҳбатда журналист гапларини "аҳмоқлик" деб атаган.

 "Қўшиқ яхши, аммо мен ҳар қандай аҳмоқликка изоҳ бермайман", дея хулоса қилган у.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!