Меню

Қашқадарё

05.04.2021 164

“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

Жорий йил 5-9 апрель кунлари мамлакатимизда “Китобхонлик ҳафталиги”  ўтказилмоқда.

Бугун Сайидо Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам  ҳафталикнинг очилишига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.

Унда ўқувчи-ёшлар, таълим, маданият, маънавият соҳалари мутахассислари, шоир ва ёзувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар томонидан китоб ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, мамлакатимизда китобхонликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди. Истеъдоли ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари тадбирга янада шукуҳ бағишлади.

Вилоят ахборот-кутубхона марказида “китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари давом этади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!