Меню

Қашқадарё

23.04.2021 183

Халқаро ҳакамлар йилнинг энг яхши автомобилини танлади

Volkswagen ID.4 электрокроссовери дунёда "Йил автомобили" деб топилди. World Car of the Year танлови ҳакамлари шундай қарорга келган. Ғолиблар номи Нью-Йорк автосалонида эълон қилиниши керак эди. Бироқ, унда ўтказилиши белгиланган анъанавий моторшоу ўтган йилда бўлгани каби, коронавирус сабаб яна бекор қилинди.

 

Танлов якунларига бағишланган маросим масофавий тарзда ўтказилди: 29 мамлакатнинг 90 нафар автомобилсозлик соҳасига ихтисослашган журналисти финал учлигини танлаб берди. Унга кўра, Германияда ишлаб чиқарилган кроссовер Honda e ва гибридли Toyota Yaris каби япон электромобилларини қувиб ўтган.

ID.4 MEB Volkswagen Group платформасида яратилган. Кроссовернинг узунлиги - 4584 миллиметр, эни - 1852 миллиметр, баландлиги - 1612 миллиметр. Орқа ғилдираклари асосида ҳаракатланадиган автомобиль 204 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган бўлиб, манба қуввати бир мартада 520 километргача масофада сайр қилишга мўлжалланган.

Танловда "Энг яхши идора автомобили" йўналиши бўйича Mercedes S-Class ғолиб чиққан бўлса, Porsche 911 Turbo "Энг яхши спорт автомобили" деб топилди. Honda e электромобили эса "Йилнинг шаҳар автомобили" бўлди. Янги Land Rover Defender 2020 йил якуни бўйича "Энг яхши дизайн" номинациясида тақдирланди.

"Йилнинг энг яхши автомобили" танловида ўтган йили Kia Telluride вездеходи мутлақ ғолиб бўлганди. Корея кроссовери 3,8 литрли V6 двигатели билан 758 балл тўплаб, ўзини тақиб этиб келган икки модель - SUV Mazda CX-30 (738 балл) ва Mazda3 (745 балл)ни ортда қолдирганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!