Меню

Қашқадарё

23.04.2021 247

Дунёда вино истеъмоли камайди

2020 йилда дунё миқёсида вино истеъмоли ундан аввалги йилдагига нисбатан уч фоизга пасайиб, 24,3 миллиард литрни ташкил этди. Бу 2002 йилдан кейинги даврдаги энг қуйи кўрсаткич.

Бу ҳақда халқаро узумчилик ва вино ишлаб чиқарувчилар ташкилоти ҳисоботида қайд этилади. Унда келтирилишича, дунёда вино тайёрлаш кўрсаткичи ўтган йили 2019 йилдагига нисбатан бир фоизга ўсиб, 260 миллиард литрга етган.

Бразилия вино истеъмоли ўсиши бўйича етакчи бўлса, Россия истеъмол ва ишлаб чиқаришда ҳам илғорлар қаторида. Ўтган йили русларда вино истеъмоли 3 фоизга ортган. Бразилия эса бу борадаги 18,4 фоизлик кўрсаткич билан лидерликка эришган.

Вино истеъмоли бўйича энг юқори пасайиш Хитой (-17,4 фоиз) ва Жанубий Африка республикаси (-19,4  фоиз)да кузатилган.

Умуман, вино истеъмолидаги умумий пасайиш пандемия чекловлари - оммавий туристик мамлакатлар, ресторан, кафе ва барлар ёпилиши ортидан рўй берди. Пандемия юзага чиқарган глобал инқироз даврида аҳоли даромадлари қисқариши ҳам талабнинг камайишига олиб келди.

Якунда виночилик саноати ҳаммасидан кўра ресторан ва татиб кўриш заллари ёпилишидан жабр кўрди. Бу даврда улгуржи ҳамкорлар билан ишловчи арзон вино ишлаб чиқарувчи йирик субъектлар яхши натижага эришган. Ўтган йили вино турлари орасида, "Просекко"ни ҳисобга олмасак, айни тоифадаги кўпикланувчи ичимликлар энг катта йўқотишга учраган. Умумий ҳажм паст қолаётган бир пайтда, аксинча, картон қадоқдаги винолар сотуви кескин ўсган.

Жаҳон савдо тизимида Covid-19 пандемияси даврида глобал талаб пасайиши ва янги савдо тўсиқлари (турли божлар) ўрнатилиши ортидан ўзгариш кузатилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!