Меню

Қашқадарё

22.06.2021 489

ДЕҲҚОНОБОДЛИК ЙИГИТ ЁҚТИРГАН ҚИЗИГА ШАНТАЖ ҚИЛДИ

     Деҳқонободлик Ш.Ҳ. Қарши шаҳрида яшовчи С.А. билан танишиб, бирмунча вақт давомида телефонда гаплашиб юрган. Сўнг Қарши шаҳрида учрашиб, қизга совчи юбормоқчи эканлиги, нияти жиддийлигини билдирган.

Аммо С.А. унинг таклифини рад этади. Шунга қарамай, йигит кейинчалик ҳам қайта-қайта қўнғироқ қилиб, уни ёқтириб қолгани, уйланмоқчи эканлигини такрорлайверади.

Қиз эса муносабатларни батамом узиш мақсадида телефонда унга “Мен сизга муносиб эмасман. Бир нечта йигитлар билан учрашиб юраман” деб айтган.

Бу гапларни телефон хотирасига ёзиб олган Ш.Ҳ. қизнинг онасига телефон қилади ва қизи айтган гапларни уларнинг Деҳқонобод туманида яшовчи қариндошларига кўрсатиб, шарманда қилиши мумкинлиги, агар 1000 АҚШ доллари берса, маълумотларни ўчириб юборишини айтади.

Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда  Ш.Ҳ. қизнинг онасидан айтилган пулни олаётган вақтида қўлга тушди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан Ш.Ҳ.га тегишли жазо тайинланган.

 

ЖАҲОНГИР

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!