Меню

Қашқадарё

27.02.2020 1079

“ЗУМРАД ВА ҚИММАТ” ЯНА САҲНАДА

Премьера

Вилоят қўғирчоқ театрида ўзбек халқ эртаги – “Зумрад ва Қиммат” асосида саҳналаштирилган янги эртак-томоша премьераси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ота-боболаримиз фарзандларни меҳнаткаш, зеҳнли, ўзидан катталарга ҳурматли, кичикларга шафқатли ва марҳаматли, ширин сўзли ва хушмуомала қилиб вояга етказишга ҳаракат қилишган. Халқимизнинг ана шундай эзгу истак ва интилишлари “Зумрад ва Қиммат” эртагида ҳам ўз аксини топади.

Зумрад чиройли, одобли, мулойим, ақлли қиз. Меҳнаткаш халқимиз ўз фарзандларини худди Зумрад каби ишчан, меҳрибон, иболи, бой-бадавлат бўлишини орзу қилган, Қиммат каби эрка, тантиқ, ишёқмасларни эса ёмон кўрган. Шу боис ҳам эртак сўнгида Зумрад бахт ва иқболга эришади, Қиммат эса аксинча кулфатга йўлиқади.

Режиссёр Ф.Ҳоджаев томонидан саҳналаштирилган эртак-томошада ҳам ана шу ғоя ўз аксини топган.

Спектакль яқин кунларда вилоят қўғирчоқ   театри ҳамда таълим ва тарбия муассасаларида намойиш этила бошланади.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!