Меню

Қашқадарё

20.08.2016 2574

ЎЗЛИГИНИ ТОПГАН БАХШИМАН

Жумладан, бахшичилик санъати ҳам ўшанда худди шундай ҳолатга тушиб қолган. Бунинг жабрини кўрганлардан бири момомнинг отаси – Тоғай бахши бўлган. У эл севган бахшичилик анъаналарини давом эттиргани учун турли айбловлар билан 15 йил Сибирга сургун қилинган.

Шукурки, мустақиллик туфайли қадим қадриятларимиз қайта тикланди. Собиқ тузумнинг қадимий обидаларни, халқ оғзаки ижоди намуналарини йўқ қилишга уринишидан асл мақсади одамларни тарихий хотирадан, ўзлигидан айириш бўлганини англаб етдик. Истиқлол туфайли моддий ёдгорликлар қайта чирой очди, маънавий меросимизнинг асл жозибаси қайтди. Ижодкорлари эъзозланиб, уларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ўзимдан мисол: ўша Сибирга сургун қилинган Тоғай бахшининг фарзанди Шомурод бобом бугунги кунда халқимизнинг бебаҳо хазиналари бўлмиш бир қатор достон ва термаларни маромига етказиб ижро этиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлмоқда. Унинг меҳнати ҳукуматимиз томонидан ҳам эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси унвонига сазовор бўлди. ЮНЕСКО халқаро ташкилоти Шомурод бобомнинг ижоди ҳақида махсус фильм суратга олди. У бугун қаерга бормасин эъзозда, давраларнинг тўрида.

Мен ҳам боболарим изидан бориб, уларнинг бахшичилик анъаналарини давом эттираяпман. Халқимизнинг “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Авазхон”, “Кунтуғмиш” каби достонларини чуқур ўрганиб, ижро этаяпман. Камтарона меҳнатим ортидан рағбат кўраяпман, олқишларга сазовор бўлаяпман. Жумладан, бир неча йил илгари “Ниҳол” мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритгандим. Кейин “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг республика босичида 1-ўринни эгалладим. 2013 йилда эса Хоразмда ўтказилган республика бахши- оқинлар танловида муваффақият қозондим. Бир неча бор “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этдим.

Ўзим эндигина 21 ёшга тўлдим. Шунга қарамай бир қанча шогирдлар тарбиялаяпман. Тумандаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактабида бахшичилик синфини ташкил қилганмиз. У ерда болаларга Шомурод бобомнинг бахшичилик ижрочилигини   чуқур ўргатишга ҳаракат қилаяпман.

 Мустақиллик менга шундай имкониятлар берганидан қалбим чексиз ғурурга тўлади. Юртимдаги тинчлик-осойишталикдан, дориломон кунлардан илҳомланиб, жўшиб куйлайман. Бахшичиликни эъзозлагани учун 15 йил умрини қаҳратонда, сургунда ўтказган Тоғай бобом ҳаққи, ана шу сургунни отаси билан бирга кечирган ва истиқлол туфайли кўкрагига офтоб теккан Шомурод бобом ҳурмати мен албатта энг зўр бахши бўламан.   Достонларни келажак авлодларга бор жозибаси билан, ҳеч бир кам-кўстсиз етказишни ўзимнинг бурчим деб биламан. Зеро, бу достонлар халқимизнинг бир бўлаги, чунки ҳар бир халқ ўтмиши билан тугал.

Аҳрор ХУШВАҚТОВ,

Чироқчи туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!