Меню

Қашқадарё

30.10.2020 1386

Ўзини тутиши шубҳа уйғотди ва...

Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, дейдилар. 1994 йилда Шаҳрисабзда туғилган Н.Н. шаҳар тарихий қисмида жойлашган Амир Темур хиёбонида ўтираркан, унинг ҳимоя ниқобини тўғри тақмагани бошқа айбини ошкор этиб қўйди.

Гап шундаки, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори Н.Н.га "маска"ни номига тақмаслик бўйича тушунтириш бериб, шахсига аниқлик киритаётган чоғда йигит ўзининг ғайриодатий хатти-ҳаракатлари сабаб шубҳа уйғотган.

Шундан сўнг профилактика инспектори ундан ёнида бўлган буюмларни тақдим этишни сўрайди. Натижада яшил рангли, ўткир ҳидли, майдаланган ўсимлик қуритмаси жойланган гугурт қутини шим чўнтагидан чиқаришдан ўзга илож қолмайди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!