Меню

Қашқадарё

14.09.2023 6429

Зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Марокашда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 минг нафарга яқинлашди. Бу ҳақда Hespress манбаси мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берган.

Шунингдек, аниқлик киритилган маълумотларга кўра, табиий офатдан жароҳатланган аҳоли сони 2500 нафардан ортган. Айни вақтда зилзила қурбонларининг аксарияти дафн қилинган. Ҳозир мамлакатда хорижий давлатлар фавқулодда хизматлари иштирокида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Марокашда 8 сентябрь куни тунда 6,8 балли зилзила содир бўлди. Мутахассислар фикрича, бу охирги 120 йилдаги энг кучли ер силкинишидир. Бинобарин, Шимолий Африкада бундай табиий офатлар жуда кам рўй беради.

Марокаш ички ишлар вазирлиги вайроналарни тозалаш ва одамларни қидириш ишлари ҳамон давом этаётгани боис келтирилган маълумотлар мунтазам ўзгариб боришидан огоҳ этган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!