Меню

Қашқадарё

23.02.2023 5790

Зилзила ортидан юқумли касалликлар хавфи ҳам туғилди(ми?)

Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (ECDC) Туркия ва Суриянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида юқумли касалликлар, жумладан, вабо тарқалиши хавфини кўраяпти, дейилади ECDC баёнотида.

Унда қайд этилишича, "у ерлардаги зилзилалардан кейин соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган шошилинч зарурат асосан жароҳатлар ва тизимдаги юкланишлар билан боғлиқ, бироқ юқумли касалликлар хавфи кейинги икки-уч ҳафта давомида хавотир келтириб чиқариши мумкин".

"Яқин ҳафталарда офатдан жабр кўрган ҳудудларда вабо тарқалиши эҳтимоли юқори" дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, жабрланганлар лагерларида гепатит А ва ротавирус каби бошқа касалликлар авж олиши мумкинлиги ҳам инкор этилмаган. Тоза сувдан фойдаланиш имконияти чеклангани, етарли даражада бўлмаган санитария-гигиена шароити, озиқ-овқатларни нотўғри сақлаш ва пишириш ушбу касалликлар тарқалишига олиб келиши мумкин.

Респиратор касалликлар хавфи "алоҳида ташвиш уйғотади", зилзиладан жабрланганларни одамлар тўпланишидан қочиш имкони бўлмаган лагерларга ноилож кўчирилиши сабабли тарқалиш хавфи ортади, дейилади баёнотда. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!