Меню
Қашқадарё
ЗИКА ВИРУСИ ГЕНЕТИК ҚУРОЛМИ?
ОҒРИТМАЙДИ ВА ЧЎЧИТМАЙДИ
Бу зарарли вирус биринчи марта 1947 йилда Зика ўрмонида яшовчи макака маймунларида топилган эди. Ушбу тропик ўрмон Угандада, порт-шаҳар Энтеббе ёнида жойлашган. Кейинроқ олимлар вирусни маълум турдаги чивинлар ташишини аниқлашди. Хасталик батафсил ўрганилмади, чунки ўша вақтда бу касаллик хавфли деб ҳисобланмаганди. Биринчидан, вирус аниқланганидан кейинги 60 йил давомида Зиканинг “иситма безгаги” деган расмий ташхиси бор-йўғи 15 нафар беморга қўйилди. Эҳтимол, улар сони бундан кўпроқдир, бироқ ўша вақтда “учинчи дунё” мамлакатларидаги вазиятни ким ҳам синчиклаб ўрганарди? Зеро, вируснинг тарқалиш ареали Қора қитъа - Африка ва Жануби-Шарқий Осиё эди.
Зика вирусининг дунё жамоатчилиги диққатини тортадиган ҳеч бир жиҳати йўқ эди. Чивин чаққан африкалик ва осиёликлар аччиқ азобдан жон таслим қилмас, кўп қон йўқотмас, атрофдагиларга касал юқтирмасди. Икки кунлик ҳолсизлик, енгил бош оғриғи, иситма, бўғимлардаги оғриқ, баданда тошма. Ва бу симптомлар фақатгина ҳар бешинчи беморда кузатилади. Қолганлар бўлса қон таҳлилидан сўнггина ўзларининг соғлом эмасликларини билишарди. Улар ўзларида бирор хасталик аломатини сезишмаган. Ўлганлар сони (ҳатто 2007 йилда узоқ вақтлик “танаффус”дан сўнг вирус минглаб одамларни зарарлай бошлаганида ҳам) нолга тенг. Зика безгаги олдида бизнинг шамоллаш ва тумов гўёки даҳшатли махлуқдай гап.
Ва бирдан ҳаммаси ўзгарди. Озми-кўпми, парранда гриппидан тортиб чўчқа гриппигача бўлган грипп турларини енгиб ўтган, ҳатто ҳақиқатан ўлим хавфини солувчи Эбола безгаги устидан ҳам ғалаба қозонган дунё ҳамжамияти тўсатдан беозор туюлган Зика вируси билан курашга шайланди. Кейинги пайтда нима ўзгарди?
ПУЛ ИСИ КЕЛМАЯПТИМИ?
Зика безгаги тўғрисида сўз юритишдан аввал ўқувчига шуни эслатиб қўймоқчимизки, “ўта хавфли” дейилган бошқа вируслар туфайли фармацевтика компаниялари яхшигина пул ишлаб олади. Аввалига аллақандай чўчқа ёки парранда гриппи, ноодатий зотилжам ва бошқа шунга ўхшаш хавфли хасталик тарқалгани ҳақида ваҳимали хабарлар тарқатадиган кенг кўламли ахборот кампанияси ўтказилади. Ер шари аҳолиси бу хабарлардан ваҳимага туша бошлагач, истеъмол бозорига медикаментлар (аслида бу препаратлар гриппга қарши одатий воситалар, бироқ анчайин қиммат) тиқиштирилади ва бу усул дори сотувчиларга миллиардлаб доллар даромад келтиради.
Ўтаётган йилда (2016 йил 20 май – тарж.) Россияда қандай ёлғондакам шов-шув кўтарилганини эслаш ўринли: дорихоналар пештахталарини чўчқа гриппидан “ишончли ҳимояловчи” тиббиёт ниқоблари ва дори воситалари билан тўлдириб ташлашганди. Ваҳоланки, бу хасталикда ўлим хавфи оддий гриппники билан бир хил. Бор-йўғи моҳирлик билан ташкил этилган пиар кампания одамларни қўрқувдан титрашга мажбур қилади. Дорихонадан эса зарур воситаларни нафақат россияликлар, балки турли мамлакатлар вакиллари ҳам сотиб олишга тушиши тайин!
Пул ишлашнинг яна бир йўли – “инсониятга хавф туғдирадиган вирус”га қарши вакцина ишлаб чиқишдир. Ривожланган давлатлардаги улкан фармацевтика компаниялари ҳукуматдан грант олади, бундай вакциналарни миллионлаб дозада тезлик билан тайёрлаб, истеъмолга чиқара бошлашади. Масалан, чўчқа гриппи эпидемияси тарқалган пайтда худди шундай бўлганди. Ҳатто илм-фан ривожланган ҳозирги даврда ҳам бирор вакцинани ишлаб чиқариш ва уни тўла синовдан ўтказиш учун (айниқса, одамларда) камида 10 йил талаб этилади. Доришунослар эса қисқа фурсатда “ажалга бошлайдиган” касалликни даф қилувчи дори топиб, гўё рекорд қўядилар. Сўнг миллионлаб дозадаги вакцинани пандемия тарқалишидан хавотирга тушган ҳукумат сотиб олади. “Халоскор дори”ли ампулалар аслида энг кераксиз маҳсулотлар бўлиб чиқади. Чунки вирус тасвирланган даражада хавфли эмас. Бу вирус билан касалланиш эса меъёр даражасида бўлиб, бу ерда ҳеч қандай пандемия тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. маълум бир вақтдан сўнг катта маблағ эвазига сотиб олинган вакцина захираси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига эҳсон қилинади. ЖССТ шифокорлари эса уни учинчи дунё мамлакатларига бепул тарқатишади. Бирйўла шу ерда вакцина одамларда синаб ҳам кўрилади. Агар унинг ўзи яроқсиз ё хавфли бўлиб чиқса-чи, унда нима бўлади? Африканинг олис, чекка ҳудудларида ким ҳам вакцина туфайли ҳаётдан кўз юмган одамлар ёки у зарарлаганидан сўнг нобуд бўлган ҳомилаларни ҳисоб-китоб қиларди, дейсиз?!
Афтидан, худди шундай мантиққа таяниб иш кўрган, чамаси, Франция 94 миллион доза вакцинадан 91 миллион дозасини эҳсон қилди, ҳукумат ўйлаб топилган чўчқа гриппидан фуқароларини ҳимоялаш мақсадида шунча миқдорда вакцина сотиб олган эди. Буюк Британия эса жамғарган 60 миллион дозадан 55 миллионини ЖССТга очиққўллик билан ҳадя этди.
Фармацевтика корпорациялари бўлса, даромадни чўтга ташлайди ва ўта хавфли вирус ҳақидаги янги ахборот соққасини ўйинга ташлашга чоғланади. Навбатда эса Зика безгаги турибди.
ОҒИР АРТИЛЛЕРИЯ
Зика безгаги бу вирус кашф этилганидан сўнг орадан 60 йил ўтгач, биринчи марта Яп (Микронезия) оролида авж олади. Бирорта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмаган, шунинг учун бу ҳодисага у қадар эътибор берилмади. 2015 йилга келиб Зика безгаги Жанубий ва Марказий Америкада (биринчи ўринда Бразилияда) жуда тез тарқала бошлагач, бу воқеа жаҳоннинг энг катта шов-шувларидан бирига айланди.
Одамларни тропик чивин тарқатадиган, демакки, сайёрамизнинг шу ҳудудлари учун хавфли саналмайдиган енгилгина тошмачадан қўрқишга қандай қилиб мажбурлаш мумкин? Тўғри: касалликнинг даҳшатли оқибатларини ўйлаб топиш, шу билан бирга, вирусни юқтиришнинг янги йўлларини ҳам режалаштириш керак.
Шундай қилиб, дунёда Зика вируси жинсий йўл билан юққан (таъкидлаш ўринлики, бу ташхис узил-кесил исботланмаган) бир неча ҳолат қайд қилинади. Масалан, Сенегалда ишлаган ва безгак вирусини орттириб олган америкалик олим АҚШга қайтгач, хотинига ҳам касал юқтиради. Илмий тасдиқланмаган шу далилга таяниб, дунёнинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситалари ўз ўқувчиларини “суюнтириш”га ошиқади: “Энди ҳеч ким, ҳатто тропик чивинлар бўлмаган ҳудудларда яшовчилар ҳам ўзларини хавф-хатардан холи деб санай олишмайди. Чунки Зика вируси интим муносабат орқали юқади”.
Синов шари қўйиб юборилди. Бироқ одамлар ҳалича ваҳимага тушишмади. Танмаҳрамдан безгак юқиши – қўрқинчли эмас. Икки кунда ўтиб кетадиган ҳолсизлик: ким ҳам бундан қўрқарди? Шунда оғир артиллерия юриш бошлайди. Зика безгаги, маълум бўлишича, ҳомиладор аёллар учун фавқулодда хатарли экан. Аниқроғи, уларнинг ўзига эмас, ҳомилага таъсир қилади. Чунки Зика вируси микроцефалия – мия ҳамда бош суяги ўсишини секинлаштиришдек давосиз дардни келтириб чиқаради. Бу – икки дунё оралиғида турган аёллар учун даҳшатли хабар. Бироқ бу таъкид нимага асосланган?
ЁЛҒОН ВА СУНЪИЙ ХУРУЖ
Хуллас, мутахассислар Бразилияда Зика безгаги эпидемияси бошланган 2015 йилда бу мамлакатда микроцефалия билан туғилган гўдаклар сони ноодатий равишда ошганини таъкидлашди. Холисанилло айтганда ҳам буни рад қилиб бўлмайди – туғма касал чақалоқлар илгаригидан кўра кўпроқ дунёга келди. Фақат бунга сабаб бўлувчи омиллар кўп. Биринчидан, Бразилия қишлоқ хўжалигида ХХI аср бошиданоқ бошқа ҳар қандай мамлакатга нисбатан сезиларли даражада кўп пестицид ишлатила бошланди. Бунинг устига, кўплаб ривожланган давлатларда, жумладан, Россияда ҳам тақиқланган кимёвий дорилар қўлланди. Бу, шубҳасиз, озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, аммо пестицидлар бўлажак оналар саломатлигига фойда келтирмайди. Эҳтимол, маҳсулотлар билан танага ўтган заҳарли кимёвий моддалар организмда доимий равишда тўпланиб бораётгандир ва пестицидлардан ўйламай фойдаланишнинг оқибатини кўриш вақти-соати етгандир?
2014 йилда Бразилияда ҳомиладор аёллар қатъий тартибда қоқшол, дифтерия ва кўкйўталга қарши эмлана бошланганини ҳам унутмаслик керак. Фармацевтика компаниялари эса ҳомиладор аёлларга мўлжалланган кўкйўталга қарши вакцинанинг хавфсизлигини исботлаб беришмаган. Лекин уларнинг босими шу қадар кучли бўлдики, Бразилия ҳукумати туғилажак авлод соғлиғи учун қайғуришдек эзгу мақсад билан шундай хатарли қадам ташлади. Балки ҳамма гап охиригача текширилмаган вакцинададир?
Ва яна бир ғалати жиҳат. Америкалик миллиардер Билл Гейтс компанияси эпидемия хуружидан сал аввал Зика вирусини ташувчи ўз биродарларини қириши кўзланган гени ўзгартирилган чивинларни Бразилия ҳудудида тарқатганди. Лекин нимадир ўхшамади, чоғи, бу мутант чивинларнинг ўзи шу безгакни тарқата бошлади ва шундан сўнг Зика безгагига чалиниш даражаси ўн мартага ошди! Тасодифми, олимларнинг хатосими? Бўлиши мумкин. Тўғри, кейинги йилларда Билл Гейтс фармацевтикага яхшигина пул сарфлаяпти. Бу ердаги боғлиқликни эса аниқлаш мушкул...
Ва охиргиси – қачонки пандемия ҳақида гап кетса, манфаатга ишлайдиган олимлар (афсуски, бундайлар ҳозир етарли!) ва бизнес олами фойдасига хизмат қилувчи журналистларнинг эмас, балки илм-фан равнақи учун ишлайдиган ва беғараз далил тўплайдиган кишиларнинг хулосасига ишониш лозим. Мана энди, айни пайтда худди аввалгидек Зика безгаги туфайли юз берган бирорта ҳам ўлим ҳодисаси қайд этилмаяпти. Жинсий йўл билан инфекция юқиши эса илмий тасдиғини топмади. Ва ниҳоят, кўп азият чеккан Бразилияда Зика безгагига чалинган оналардан туғилган чақалоқларда микроцефалия учраши ҳақидаги хулоса айтилган вақтда бу касаллик билан туғилишга оид фақат 6 та ҳолат қайд этилган. Йирик мамлакат учун 6 нафар гўдак!
Яқин ойларда эса бизни, ўйлаймизки, бўрттирилган ҳолат ва ахборот васвасаси кутаяпти. Беозор Зика вируси эса инсониятнинг биринчи рақамли душмани деб эълон қилинди. Қутқуга учган одамлар “фавқулодда тезлик билан” тайёрланган дори воситасини олиш учун дорихонага чопишади, фармацевтика корпорациялари эгалари эса даромадни жарақлатиб санашади.
Э, ҳа, унутаёзибмиз-ку! Дунёга машҳур фармацевтика гигантларидан бири аллақачон жорий йилда Зика безгагига қарши вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини эълон қилди. Бу вакцинанинг тайёрланиши ва синаб кўрилиши учун талаб қилинадиган 10 йил қаерда қолди? Хулоса қилаверинг...
Муаллиф: Андрей ЛЕШУКОНСКИЙ.
Рус тилидан Хуршида АБДУЛЛАЕВА таржимаси.