Меню
Қашқадарё
“ЗИЁ”НИНГ ЯНГИ ЮТУҒИ
Мазкур йирик лойиҳа дастуридан ўрин олган талабалар театр-студиялари фестивалининг финал босқичида иштирок этган ижодий жамоа драматург Нафас Шодмонов асари асосида режиссёр Фарҳод Бойназаров томонидан саҳналаштирилган “Широқ” спектаклини намойиш этди. Томошабин ва мутахассислар томонидан илиқ қарши олинган мазкур саҳна асари юқори баҳоланиб, фестиваль якунида “Энг яхши спектакль” номинацияси ғолиблигига сазовор бўлди.
- Бу спектаклда бош роллардан бири – саклар қабиласи бошлиғи Саксфар образини саҳнада гавдалантирдим, - дейди ёш актёр, университетнинг тарих факультети 3-курс талабаси Азамат Эралов. – Широқнинг жасорати асрлар оша тилдан тилга кўчиб келмоқда. Жасорат шундай фазилатки, у замон, давр ўтса ҳам унутилмайди. Мазкур саҳна асари орқали биз шу жиҳатга урғу бердик ва Широқ жасоратига бугунги кун нуқтаи назаридан ёндашишга ҳаракат қилдик. Фестиваль якунида саҳна асари ўзбек миллий академик театри саҳнасида яна бир бор намойиш қилинди.
Бекзод ЖЎРАЕВ,
Қарши давлат университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори