Меню

Қашқадарё

04.10.2021 1807

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   

Ғузор туманида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан қашқадарёлик ва сурхондарёлик журналистлар иштирокида минтақавий семинар ташкил этилди.

Семинарда асосан икки вилоятда фаолият юритаётган босма нашрлар муҳаррирлари ҳамда ижодий ходимлари иштирок этди. Шунга кўра, фикр-мулоҳазалар ҳам бугунги кунда босма нашрлар дуч келаётган иқтисодий муаммолар, уларни ривожлантириш йўллари хусусида кечди.

Дастлаб, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов сўз олиб, бугун журналистлар олдига қўйилаётган талаб, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ҳукуматимиз томонидан журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, қолаверса, айрим босма нашрлардаги муаммолар, уларнинг фаолиятини ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, семинарда бир қатор тажрибали журналистлар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди, ютуқлар, муаммолар бирдек айтилди. Юқори самарадорликка эришаётган ва иқтисодий барқарор бўлган нашрлар муҳаррирлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Семинар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ғузор туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!