Меню

Қашқадарё

10.02.2018 1691

ЖУРНАЛИСТЛАР ҚЎМИТА ҲИСОБИДАН САФАРГА ЧИҚИШИ МУМКИН

Ушбу қарор билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг янгиланган ташкилий тузилмалари тасдиқланди. Хизмат автотранспортларининг алоҳида лимити белгиланди. Қўмитага ўз мулкларини эркин тасарруф этиш бўйича ва бошқа бир қатор ҳуқуқлар берилди.

Жумладан, эндиликда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақидаги репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирок этадиган кўргазма, музокара ва  бошқа шундай тадбирларни ёритиш учун юбориши мумкин. Бундай сафар харажатлари Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шу билан бирга, Қўмита туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонни бошқа усулларда тарғиб қилиш, шу жумладан, ўз интернет-порталларини очиш, хорижий ОАВ билан шартномалар тузиш, ўз оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ва молиялаштириш бўйича кенг ҳуқуқларга эга бўлди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!