Меню
Қашқадарё
Жосус сунъий йўлдош ишга киришди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат 22 ноябрда коинотга муваффақиятли учирган "Маллигён-1" номли жосус сунъий йўлдоши орқали АҚШ ҳарбий базаларини кузатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатган.
Манба маълумотларига кўра, шимоллик корейслар Америка ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Андерсен базаси, Апра бандаргоҳи ва бошқа йирик ҳарбий пунктларнинг Тинч океанидаги Гуам ороли осмонидан олинган аэрокосмик суратларини кўрган.
Бунгача Япония мудофаа вазири Минору Кихара Ер орбитасида Шимолий Кореяга тегишли сунъий йўлдош экани тахмин қилинган объект аниқлангани ҳақида маълум қилганди.
Жанубий Корея разведкаси маълумотлари бўйича, шимолликлар йил охирига қадар бошқа ядро қуроли синови ўтказиши ва янги айғоқчи сунъий йўлдош учириши даргумон, бироқ буни 2024 йилда амалга ошириши мумкин.