Меню

Қашқадарё

24.05.2019 1809

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ички ишлар ходимларининг малакаси оширилди

Ўқув йиғинлари вазирликнинг Қашқадарё академик лицейидаги Малака ошириш институти филиалида ташкил этилиб, машғулотларни институт профессор-ўқитувчилари олиб боришди. Машғулотлар давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, "Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалиётга татбиқ этиш, профилактика инспекторларининг виктимологик профилактик фаолияти, жиноятларни фош этиш ва қидирувдаги шахсларни аниқлаш, содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашни ахборот технологияларидан фойдаланиб ташкиллаштириш, шунингдек, навбатчилик қисми фаолиятини тўғри йўлга қўйиш йўналишларидаги долзарб масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

- Тоғли Деҳқонобод туманининг энг чекка ҳудудларидан бири - Бошчорбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораман, - дейди профилактика инспектори Хисрав Шамсиев. - Ҳудуддаги 523 хонадонда 2850 нафар аҳоли истиқомат қилади. Табиийки, бундай ҳудудда фаолият олиб боришнинг масъулияти ҳам катта бўлади. Ўқув йиғинида олган назарий билим ва кўникмаларим, хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, иш юритишни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари, фирибгарлик, безорилик, ўғрилик жиноятларининг олдини олишда ишларни самарали ташкил  этиш, қабул қилинаётган янги қонунлар ҳамда қонунларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар сингари қатор йўналишлардаги қимматли маълумотлар фаолиятимиз давомида асқатиши шубҳасиз.

Ўқув йиғини якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!