Меню

Қашқадарё

08.02.2018 1702

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИДА БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ТУЗИЛДИ

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси, муассаса масъуллари ва 30 ёшгача бўлган ходимлар иштирок этишди.

Муассасанинг ёшлар етакчиси лавозимига тавсия этилган 3 нафар номзоддан энг кўп овоз тўплаган Усмонжон Холмўминов етакчиликка лойиқ деб топилди.

- Эндиликда жазони ижро этиш муассасасида иш бошлаган Ёшлар иттифоқи етакчиси муассасанинг ёш ходимлари ва ёш маҳкумларнинг муаммо-ташвишларини ўрганади, - дейди вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Шунингдек, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари, маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этади.

Шунингдек, тадбир давомида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ва муассаса бошлиғи билан ёш ходимларнинг очиқ мулоқоти ҳам уюштирилди. Ёшларни қийнаётган муаммолар, уларни қизиқтирган масалалар, таклифлар ўрганилди.

Аҳрор СОДИҚОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!