Меню

Қашқадарё

01.06.2021 1290

Жазирама рекорд даражага кўтариладиган йил яқин

Ҳар қандай вазиятда афтидан яқин беш йил бизга рекорд даражадаги бир жазирама мавсумни тақдим этади, - дея хабар бермоқда Жаҳон метеорология ташкилоти Британия метеорология хизмати ўтказган тадқиқот натижаларига таяниб.  

 Изланишлардан аён бўлишича, "ҳар қандай вазиятда 2021-2025 йиллар даврида бирор йил бутун кузатувлар тарихидаги энг жазирама мавсум бўлишига 90 фоиз эҳтимол бор" дейилади БМТ сайтига жойлаштирилган хабарда. Шу тарзда, кутилаётган жазирама ҳарорат 2016 йилги бу борадаги кўрсаткичдан ошади.

 Қайд этилишича, дунё бўйича иқлимнинг йиллик ўртача ҳарорати саноатлашувгача бўлган даражадан Цельсий шкаласи бўйича 1,5 устунга кўтарилган.

 Сайтда Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Тааласнинг   "Ҳароратнинг қизиши музликларнинг янада фаол эриши; денгиз сатҳининг кўтарилиши; жазирама ва бошқа экстремал об-ҳаво шароитлари юзага келиши ҳолатлари ортишини англатади. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, саломатлик, атроф-муҳит ва барқарор ривожланишга янада кучлироқ таъсир кўрсатади", деган фикрлари келтирилади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!