Меню

Қашқадарё

26.04.2018 1764

ЖАСОРАТ УНУТИЛМАЙДИ

Унда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, афғон уруши қатнашчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, ёш авлодга тинчлик-осойишталик қадрини тушунтириш, жасорат ва ватанпарварлик туйғуларини  сингдиришда катта ҳаёт мактабини ўтаган, урушнинг бор даҳшатини ўз кўзи билан кўрган жангчи-фахрийларнинг хотиралари, суҳбатлари муҳим аҳамиятга эга.

- Афғон урушида биргина Қашқадарёнинг ўзидан 4 мингга яқин жангчи иштирок этган, - дейди Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси етакчи мутахассиси  Бекмурод Раҳматуллаев. – Улардан 104 нафари ўша ерда мардларча ҳалок бўлган бўлса, кўплаб йигитлар руҳий ва жисмоний жароҳатлар билан қайтишган.

Тадбирда уруш даҳшатлари ва бугунги тинч, осуда ҳаётнинг қадри ҳақида суҳбатлашилди. Афғон урушида жасорат кўрсатган жангчилар ҳақида суратга олинган “Унутилмаган қаҳрамонлар” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Дилфуза ЖУМАЕВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!