Меню
Қашқадарё
Жанжаллашган қизларнинг 3 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳрида бир неча қизнинг ўзаро жанжаллашиб, ерда юмалашгани акс этган видео тарқалган эди.
Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, ушбу видеотасвир бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилган. Маълум бўлишича, 2020 йил 10 июль куни олдиндан таниш Ю.Ф. ва Э.Д. телефон орқали ўзаро тортишиб қолган ва С.М. ва М.Ф. билан биргаликда кеч соат 17:30 ларда Шаҳрисабз шаҳар Боғибаҳор маҳалласи Фусункор кўчасига келишган. Тиббий ниқоб тақмаган ҳолатда мулоқот қилганлари етмагандай, ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсишмаган.
11 июль куни Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 54- ва 183-моддасида кўрсатилган маъмурий хуқуқбузарликни содир қилганлиги сабабли Ю.Ф., М.Ф. ва Э.Д.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. С.М.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар ишлари бўйича Китоб тумани идоралараро комиссиясига юборилди.
Н.ХЎЖАЕВ