Меню
Қашқадарё
24.04.2018
1645
ЖАНГЧИ-ФАХРИЙЛАР УЧРАШДИ
Ҳудудда истиқомат қилаётган Афғонистон ва бошқа жойлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангчи-фахрийлар, уруш ногиронлари ҳамда уларнинг оила аъзолари қатнашган учрашувда жангчи-фахрийларнинг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки, ижтимоий ҳаётдаги фаолияти ҳақида суҳбатлашилди.
- Юртимизда кексалар, шу билан бирга уруш ва меҳнат фахрийлари юксак қадрланади, - дейди бирлашманинг вилоят бўлими кенгаши раиси Насриддин Чоршанбиев. Уларнинг бугунги тинч замонда фаровон ҳаёт кечириши доимо ҳукуматимиз эътиборида.
Учрашув доирасида жангчи-фахрийларга бадиий асарлар совға қилинди. Шаҳрисабз шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
С.АЛЛАЁРОВА