Меню

Қашқадарё

03.03.2016 2062

ЖАМОАТЧИЛИК ЭКОЛОГИК НАЗОРАТИ

Унда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, экологик ҳаракат фаоллари ва мутахассислар иштирок этишди.

Йиғилишда тегишли қарор ижросини таъминлаш юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар, мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида жойларда жамоатчилик экологик назорати тизимини ташкил этиш бўйича амалга оширилиши белгиланган вазифалар борасида фикрлашилди.

Таъкидланганидек, жойларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экология соҳасидаги қонунбузилишларининг олдини олиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини ошириш борасида муайян ишлар бажарилаяпти. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар кенг иштирок этмоқда. Ҳозирда жойларда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари вазифасини жорий этиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Бугунга қадар Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмасига жамоатчи инспектор бўлиш истагини билдирган фуқаролардан 20 га яқин аризалар келиб тушган.

Йиғилишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш йўл-йўриқлари, жамоатчи инспекторларнинг ҳуқуқ ҳамда вазифалари юзасидан кенг маълумот берилди.

Тадбир савол-жавоб ва эркин мулоқот тарзида ўтди.

Хуршида АБДУЛЛАЕВА.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!