Меню

Қашқадарё

07.05.2024 6342

Жаҳон иқтисодиёти учун асосий хавфлар маълум қилинди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) экспертлари жаҳон иқтисодиётида тикланаётган ўсишга путур етказиши мумкин бўлган асосий хавфларни айтди. Бу ҳақда “Ведомости” газетаси ёзган.

Иқтисодчилар Исроил ҳарбий можаросининг кучайиши, инфляция ўсишининг қайта тикланиши, пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви оқибатлари юзага чиқиши, шунингдек, Хитой иқтисодиётидаги заиф ўсишни ана шундай хавфлар сирасида санаган.

ИҲТТ 2024 ва 2025 йилларда глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши бўйича прогнозини февралдаги тахминларга нисбатан яхшилаган. Ташкилотнинг баҳолашича, жорий йил якунида жаҳон иқтисодиёти ўсиши 3,1 фоизни (аввалги прогноз – 2,9 фоиз) ва кейинги йил охирида 3,2 фоизни (3 фоиз) ташкил этади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!