Меню

Қашқадарё

06.05.2017 2230

ЗАМОНАВИЙ УСКУНА - ХАРИДОРГИР ШИРИНЛИКЛАР

Муборак туманида фаолият юритаётган "Озод Умар барака" масъулияти чекланган жамияти томонидан яқинда турли қандолат ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришилди. Корхона цехида ишлатилаётган энергиятежамкор, сўнгги русумдаги пишириш печлари чет мамлакатдан келтирилган.

- Юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар тақдим этилган, биз ҳам улардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилаяпмиз, - дейди корхона раҳбари Зулфиддин Эргашев. - Бир неча йилдан бери асосан савдо фаолияти билан шуғулланиб келган бўлсак, бунга қўшимча сифатида эндиликда аҳолига 8 хил турдаги ширинликлар, шу жумладан, қолипли нон ва патир каби маҳсулотларни таклиф этаяпмиз. Цехимизда бир кунда ўртача 300-400 килограмм ун қайта ишланади ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Уларни дўконимизда бевосита харидорларга сотишни ташкил қилганмиз. Тобора ўсаётган эҳтиёжни ҳисобга олиб,  босқичма-босқич ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот турини кўпайтиришни мўлжаллаяпмиз.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!