Меню
Қашқадарё
ЗАМОНАВИЙ УСКУНА, ХАРИДОРБОП МАҲСУЛОТ
Иши юриша бошлагач, янги режалар тузди. Шу асосда банк кредити эвазига Хитойдан замонавий ускуналар харид қилишга эришди ва ишлаб чиқаришни кенгайтирди. Бугунги кунда эса оилавий корхонада бир кунда 400 килограммгача қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилаяпти.
- Тадбиркорлик фаолиятимни янги бошлаганимда бироз иккиланиш бор эди, - дейди Муҳаббат Бўронова. – Давлатимизда ишбилармонларнинг кенг қўллаб-қувватланаётгани менга куч берди. Бошлаган ишимни самарали йўлга қўя олдим.
Тадбиркор энди яна янги режалар устида бош қотирмоқда. Мақсад – фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш.
Ҳозирча эса 15 нафар хотин-қиз унинг ёнида ишлаяпти. Уларнинг 8 нафари коллеж битирувчиси экани аҳамиятли.
Ҳулкар РАЖАБОВА
Суратларда: корхонада иш жараёни.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.