Меню
Қашқадарё
ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ВА РАҚОБАТБАРДОШ МАҲСУЛОТ
Яккабоғ туманидаги “Воҳа текс” масъулияти чекланган жамияти ҳам енгил саноат соҳасида фаолият бошлаган ва пахта хомашёсини қайта ишлашга ихтисослашган янги замонавий корхоналардан бири.
- Корхонада Швейцариядан келтирилган замонавий технология асосида ип-калава ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, - дейди жамият раиси Муҳсин Файзуллаев. – Бу ерда йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. Жорий йилнинг февраль ойидан иш бошлаган бўлсак, бугунга қадар 100 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Уларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда.
Аҳамиятли томони, ушбу корхонанинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 120 киши иш билан таъминланди. Уларнинг аксариятини коллеж битирувчилари ташкил этмоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратларда: “Воҳа текс” МЧЖ фаолиятидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.