Меню

Қашқадарё

18.03.2017 2387

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ИШЛОВЧИ КОРХОНАДА

- Жорий йилдан эътиборан тикувчилик цехимизда Косон саноат касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчилари амалиёт ўташга киришди, - дейди корхона раҳбари Асрор Бобоқулов. - Албатта, бу амалиёт ўқувчилар учун фойдалидир, чунки улар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этиш орқали зарур кўникмага эга бўлади. Қолаверса, ўз маҳоратини оширган, маҳсулдорлик кўрсатган қизларни кейинчалик ишга олиб қолишни мақсад қилганмиз.

Тадбиркорнинг айтишича, корхонада маҳсулотни тайёр ҳолга келтиришгача бўлган барча жараён Германия технологияси асосида амалга оширилмоқда.  Тикувчилик цехи 30 дан зиёд замонавий тикув дастгоҳи билан жиҳозланган. Бу ерда бир кунда конвейер усулида 50 дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Келгусида янгича бичим ва кўринишдаги кийим-кечакларни тикишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш режалаштирилган.

М.ЖЎРАЕВ

Корхона фаолиятидан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!