Меню

Қашқадарё

16.05.2024 3385

Замонавий АҚШ илк марта чирилдоқларнинг йирик босқинини бошдан кечиради

Жорий баҳорда Шимолий Америкада ноёб ҳодиса рўй беради: ер остидан чирилдоқлар (цикадалар)нинг бирваракайига икки даврий насли чиқади. Бу ҳашаротлар йилларни тупроқ остида ўтказади, улар икки наслининг бир вақтда пайдо бўлиши юз йиллаб кутиладиган камёб ҳодиса, деб ёзади "Лента.ру".

Охирги марта шунга ўхшаш вазият Рим империяси даврида рўй берган. Ўшанда чирилдоқлар ҳақида кам нарса маълум эди ва улар пайдо бўлишини Библияда тилга олинган чигирткаларга боғлашган.

Илк чирилдоқлар Жанубий Каролина штатида ер юзасига чиққан ва шундай шовқин солганки, одамларни қўрқитиб юборган. Бу ноёб ҳодиса кўпчиликнинг илк марта ҳашаротлар жуфтлашиш қўшиғини тинглашига сабаб бўлган. Ташвишга тушган аҳоли шошилинч хизматларга мурожаат қилиб, товушларни қандайдир сирли деб таърифлаган. Бинобарин, чирилдоқларнинг шовқини эшитиш учун хавфли ҳисобланадиган 90 децибелдан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Мэриленд университети энтомолог профессори Пол Шрюсберининг қайд этишича, чирилдоқлар устидан самолётлар учиб ўтаётганда улар худди рақобатлашаётгандек шовқинни кучайтиради.

Штат округларидан бирининг шерифи офиси ижтимоий тармоқларда чирилдоқлар шовқини хавф туғдирмаслиги ҳақида тушунтириш беришга мажбур бўлган. Бу атиги эркак даврий ҳашаротларнинг 17 йилда бир марта куйлайдиган жуфтлашиш қўшиғи. Жуда яқин борилмаса, товуш хавфсиз. Чирилдоқларнинг аксарияти бир фурсат кейинроқ ер юзасига чиқади.

Бу мавсум ўзига хос бўлади, чунки 1803 йилдан буён илк марта чирилдоқларнинг бирваракайига икки даврий насли ёруғликка чиқади. Шимолий Америкада яшовчи даврий чирилдоқлар оддий турдошларига жуда ўхшайди, бироқ уларнинг ўзига хослиги ер юзасига 17 ёки 13 йилда бир чиқиши билан изоҳланади. Жорий йилда чирилдоқларнинг ҳам 17 йиллик, ҳам 13 йиллик насли қайтади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!