Меню

Қашқадарё

11.05.2023 7104

Замонамиз футболи афсонаси учун араблардан супер таклиф

"Пари Сен-Жермен" клуби ва футбол бўйича Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистонидан рекорд қийматдаги таклиф олди. Бу ҳақда L'Équipe манбаси берган.

Манба маълумотларига кўра, аргентиналикка "Ал-Ҳилол" клубидан икки мавсум учун 600 миллион евролик шартнома таклиф этилмоқда. Бироқ, Месси учун Европа жамоаларида ўйнаш устувор мақсад саналади. Ҳужумчи "Барселона"га қайтиши мумкин, аммо каталонияликларнинг иқтисодий муаммолари сабаб бу вариантнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда кам. Боз устига, футболчининг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишига унинг хотини қарши чиқаётгани ҳақида ҳам гап-сўзлар юрибди.

ОАВда тарқалаётган сўнгги маълумотларга кўра, Месси "Ал-Ҳилол"га ўтишга розилик берган ва энди жамоа таркиби унинг "Барселона"даги собиқ сафдошлари Хорди Альба ва Серхио Бускетс билан тўлдирилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2021 йилда "Барселона"ни тарк этиб, "ПСЖ" таркибига келиб қўшилганди. Унинг ушбу клуб билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!