Меню
Қашқадарё
Юртнинг 33 йиллик тўйида 33 нафар юртдошга туҳфа
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан яккабоғлик ишбилармон аёл Наргиза Саломова ўзи раҳбарлик қилаётган "Ситора Имкон Плюс" нодавлат таълим муассасасида 33 нафар кам таъминланган хотин-қизни исталган касб йўналиши бўйича бепул ўқитиш ташаббуси билан чиқди.
Наргиза Саломова (суратда чапда) тадбиркорлик фаолияти давомида ўн минглаб ишсиз фуқароларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларни ўрганиши учун қулай шароитлар яратган экан, шу тариқа уларнинг доимий иш ўрни ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши, қолаверса, шахсий бизнесини очиши ва ривожлантириши учун мустаҳкам замин ҳозирлаган. Унинг айтишича, мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан илгари сурилган ташаббуси доирасида 3 ойлик ўқув курсларида таҳсил олган кам таъминланган хотин-қизларнинг энг фаол ва интилувчанлари "Ситора Имкон Плюс" нодавлат таълим муассасаси ўзига ҳамда шу маскан тизимидаги хизмат кўрсатиш шохобчаларига ишга қабул қилинади.