Меню
Қашқадарё
31.08.2022
5295
Юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади
Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА
Президентнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилганидек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.
lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.