Меню
Қашқадарё
ЮЛҒУННИ КИМ КЕСДИ?
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув натижасида у юлғунни ўтин сифатида сотишни режалаштиргани маълум бўлди. Ушбу шахсга табиатни муҳофаза қилишга доир қонун талаблари тушунтирилди ва тегишли тартибда жаримага тортилди.
- “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом”га кўра, саксовул, юлғун сингари чўл ва дарё минтақасидаги табиий муҳит учун катта аҳамиятга эга бўлган буталарни, тут, ясин, шумтол, қайрағоч каби дарахтлардан иборат иҳотазорларни кесиш тақиқланади, - дейди мазкур инспекция ходими Шерзод Саломов. – Қолаверса, биз гувоҳ бўлган ҳолатда юлғун ўсимлигига кўп миқдорда ва ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказилган. Оддий қилиб айтганда, кесилган юлғун ўрнидан янгиси ўсиб чиқмайди, бу эса шу ҳудуднинг табиий иқлим муҳитига жиддий таъсир кўрсатади.
Маълумки, кўпинча дарё бўйларида, шўрхок тупроқли чўл ҳудудларида ўсувчи юлғун доривор хусусиятга эга ўсимлик ҳисобланиб, сув ва тупроқ ҳолатини яхшилашда ҳам ўзига хос ўринга эгадир. Юлғун худди саксовул каби қум кўчиши, тупроқ эрозиясининг олдини олади. Бундан ташқари, у асалари учун муҳим озуқа манбаи. Демак, юлғуннинг ноқонуний кесилиши, унга нисбатан хўжасизларча муносабатда бўлиш табиатга катта зарар етказади. Буни унутмаслик лозим.
Х.ҚИЛИЧЕВА