Меню

Қашқадарё

05.03.2021 1396

ЮКСАК МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Мамлакатимиз Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида Қашқадарёда яшаб, турли соҳаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам бор. Хусусан,

 

“МЕҲНАТ ШУҲРАТИ” ОРДЕНИ БИЛАН

Карамова Комила Зайдуллаевна – Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

 

Сатторова Ойжамол Шербабаевна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Шаҳрисабз тумани бўлими аъзоси, миллий каштачи-ҳунарманд

 

“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ БИЛАН

Рузиева Дилобод Турсуновна – Нишон туманидаги «Нишон агропилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси

 

“ШУҲРАТ” МЕДАЛИ БИЛАН

Жуманова Замира Хасановна – Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг цех қурилма кузатувчиси

 

Уракова Лола Хамидовнаэркин ижодкор, адиба

 

Шербобоева Гулрух Бахтиёровна – Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари мукофотланди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!