Меню

Қашқадарё

10.03.2020 1419

ЮКХОНАДАГИ "ЛИРИКА"

Божхона назорати

Вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган дори воситалари ноқонуний ҳаракатининг олдини олиш бўйича Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқаро Х.Т.га тегишли "Нексия" русумли автомашина шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасига хуфёна тарзда яширилган, умумий қиймати 12 миллион 960 минг сўмлик 278 дона "Lyrica" ҳамда 148 дона "Tropicamid" номли кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги фош этилди.

Бошқарма ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!