Меню

Қашқадарё

04.02.2020 1348

ЯШИРИЛГАН "ИЧИМЛИК"

Божхона постида

Амалдаги тартибга кўра, божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган алкоголь маҳсулотларини олиб ўтишлари мумкин.

Бироқ куни кеча "Қарши" халқаро аэропортида Москва-Қарши йўналиши бўйича парвозини якунлаган ва "яшил йўлак" орқали ҳаракатланган фуқаро Т.Ж белгиланган қоидани четлаб ўтишга уринган.

Унинг қўл юклари рентген аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилганда, улар орасида белгиланган миқдордан 4,25 литр ортиқча спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!