Меню
Қашқадарё
Яшил шаҳар яна бир халқаро форумга мезбонлик қилди
Шу ҳафтада Шаҳрисабзда илк бор авто-мототуризм бўйича халқаро “Nautaka drive.uz” информацион форуми ташкил этилди. 26-28 апрель кунлари ўтказилаётган бу тадбир Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланди.
Ўзбекистон авто-мототуризм ассоциацияси ташаббуси билан уюштирилган форумда мамлакатимиз ва Қозоғистон Республикасининг тегишли бизнес-тузилмалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этишди. Улар вилоятимиздаги бир қатор диққатга сазовор жойларига бориб, Қашқадарёнинг туристик салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишди, авто-мототуризмни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Форум доирасида туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган ишбилармонларнинг юзма-юз мулоқотлари ҳам ўтказилиб, икки мамлакат ассоциациациялар ўртасида келишувлар имзоланди.
“Nautaka drive.uz” информацион форуми иштирокчилари Олмота-Шаҳрисабз-Мангистау йўналиши бўйича автомобилларда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, автокарвон ҳосил қилишди, пойгалар, кўргазмали чиқишлар уюштиришди. Бугун кечқурун уларнинг ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказиш режалаштирилган.