Меню

Қашқадарё

24.04.2018 1670

“ЯШИЛ” ЙЎЛАКДАГИ ҚОРА ҲОЛАТ

Жорий йилнинг 7 апрель куни Қарши халқаро аэропортига Москва-Қарши йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, Қарши шаҳрилик И.С. ўзига тегишли қўл ва юк сумкалари билан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланади. Юклар  божхона назоратидан ўтказилганда, муқаддам фойдаланилган телефон хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 130 дона порнографик мазмундаги фото ва видео лавҳалар борлиги аниқланди.

14 апрель куни худди шу аэропортда “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган, Косон тумани Эсабой қишлоғилик У.М.га тегишли “Самсунг” русумли телефон хотирасидаги 46 дона беҳаё мазмундаги фото ва видеофайл божхона чегаралари орқали мамлакатимизга олиб кирилишининг олди олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

Жаҳонгир ЭРГАШЕВ,

вилоят божхона бошқармаси суриштирув ва маъмурий

 

амалиёт бўлими бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!