Меню
Қашқадарё
ЯРМАРКАДА ҚАШҚАДАРЁНИНГ ИНДУСТРИАЛ САЛОҲИЯТИ НАМОЁН БЎЛАДИ
Саноат кооперацияси
Вилоятимизда навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси шу йил 6-7 октябрда Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг енгил атлетика манежида ўтказилади.
Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг расмий Telegram-каналида эълон қилинишича, саноат ярмаркасининг ихтисослашуви нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё ва чарм-пойабзал саноати каби тармоқларни қамраб олади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир республика ҳукуматининг жорий йил 26 мартдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар ўртасида тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Қарор билан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, юртимизнинг барча вилоятларида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари ўтказилганидан сўнг 2022 йил 14-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ташкил этилади ва унда мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқлари томонидан 2023 йил учун буюртмалар портфели шакллантирилади.
Ўз мухбиримиз