Меню
Қашқадарё
Японлар пуфлаш шарт бўлмаган алкотестер яратди
Одатда спиртли ичимлик таъсирида бўлган ҳайдовчини алкотестер - мастлик даражасини аниқлаш прибори найчасига пуфлашга кўндириш осон кечмайди. Бинобарин, бундай қурилмалар инсон оғзи орқали ташқарига чиқарган нафас таркибидаги эталон моддаси миқдоридан келиб чиқиб, бу борада ўрнатилган меъёрга таянган ҳолда натижа кўрсатади.
Аммо, тез орада бундай алкотестерларнинг муқобили - қон таркибидаги алкоголь миқдорини анча аниқ ўлчайдиган ва кўриниши ҳам жозибадор қулоқчин кўринишидаги қурилмалар пайдо бўлиши мумкин.
Маълумки, этанол моддаси, гарчи тананинг катта қисмида унинг концентрацияси аниқ ўлчов учун жуда камлик қилса-да, тери орқали ҳам ажралади. Токио тиббиёт университети олимлари шунга асосланиб ишлаб чиққан қурилма инсон қулоқлари териси ажратган газни тўпловчи такомиллаштирилган жуфт қулоқчин ва эталон буғи датчикидан иборат.
Қулоқ териси тананинг бошқа қисмларига кўра нафақат кўпроқ эталон моддаси ажратади, балки янги алкотестер кўрсаткичи аниқлигига таъсир этиши мумкин бўлган тери безларини ҳам бир қадар кам сақлайди. Кўринишидан, қулоқдан чиқадиган эталон моддасининг энг юқори концентрацияси миллиарддан 148 қисмни ташкил қилади ва бу, масалан қўл терисиникига нисбатан икки баробар кўп.
Ўтказилган тадқиқот натижаси тана оғирлигининг ҳар килограмм нисбатига 0,4 граммдан алкоголь истеъмол қилган кўнгиллиларда 140 дақиқа давомида қулоқ териси ва нафасдан ажраладиган эталон моддаси миқдори ўзгариши бир хил бўлишини кўрсатган.
Яратилган ишланма найчани оғизга солиб пуфлашни талаб этмаслиги билан ҳам мавжудларидан афзал. Олимлар ушбу қурилмани одам терисидан ажраладиган бошқа моддалар миқдорини, масалан: яширин касалликлар ва уларга мойилликни эрта аниқлаш учун ҳам ишлатишни таклиф этаяпти.