Меню

Қашқадарё

01.12.2022 4896

Японлар демографик муаммолардан хавотирда

Жорий йил Японияда туғилиш даражаси билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келди. 2022 йил якуни бўйича бу кўрсаткич янги энг паст нуқтага тушиб кетиши мумкин, дея мамлакат парламенти бош котиби Хирокадзу Мацуно сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс" манбаси.

Ўтган дастлабки тўққиз ой якунларига кўра, туғилган чақалоқлар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизга кам бўлиб, сал кам 600 минг (599 минг 600) нафарга етган.

"Аҳоли сонининг ўсиши ҳатто ўтган йилгига нисбатан секин бораяпти, мен англашимча, бу жиддий ҳолат", дея маслаҳат солган Хирокадзу Мацуно Япония вазирлар маҳкамасига.

Агар камайиш тенденцияси давом этаверса, декабрь ойи охирида мамлакатдаги туғилиш даражаси ўтган барча даврлардагига нисбатан паст бўлиши мумкин. 2021 йил якуни билан Японияда 811 минг нафар бола туғилган эди, дея хулоса қилган бош котиб.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!