Меню
Қашқадарё
Японияликларни айиқлар ҳужумидан робот бўрилар ҳимоя қилади
Япония шаҳарлари маъмуриятлари фуқароларни айиқлар ҳужумидан ҳимоя қилишнинг ноодатий усулини топди. BBC News хабарига кўра, амалдорлар маймоқларни қўрқитиш учун робот бўриларни сотиб олишни бошлаган.
Манбанинг ёзишича, робот бўрилардан аввалида айиқларни шаҳарлардан ҳайдаш учун фойдаланилган, бироқ сўнгги вақтларда йиртқичлар қишлоқ жойлар аҳолисига тез-тез ҳужум қиладиган бўлган. Бундан ҳаммадан кўп қишлоқларда яшовчиларнинг аксариятини ташкил қиладиган ёлғиз кексалар жабрланмоқда.
Роботларни ишлаб чиқариш билан Wolf Kamuy концерни шуғулланмоқда. Шаҳарлар ҳокимиятлари бўри кўринишидаги ҳаракат аниқланганда қўрқитувчи товуш чиқарадиган илк робот тулумларни сотиб олишни 2020 йилдаёқ бошлаган. Улар биринчи марта Шимолий Хоккайдо оролидаги Такикава шаҳрида синовдан ўтказилган. Маҳаллий амалдорларнинг ишонтиришича, иккита робот бўри сотиб олингандан сўнг айиқлар аҳолини безовта қилишни тўхтатган.
Айтиладики, айиқлар билан боғлиқ муаммолар улар популяцияси жадал ўсиб, 2020 йилдаёқ беш йилликнинг энг юқори нуқтасига етгани туфайли юзага келган. Шунга мутаносиб маймоқларнинг одамларга ҳужуми сони ҳам ўсган.