Меню

Қашқадарё

07.07.2022 3541

Япония  ўз "ядро соябони"га эга бўлиши керак(ми?)

АҚШ ядро қуроли соҳасида Россия ва Хитойдан ортда қолаяпти ва Япония учун ҳимояда туриши даргумон, шу боис Токио ўз "ядро соябони"га эга бўлиши керак, дейилади шарҳловчи Ёсиаки Янонинг JB Press учун тайёрлаган мақоласида.

Муаллиф Россия, Хитой ва Шимолий Корея томонидан кучайиб бораётган таҳдид ҳақида гапириб, АҚШ Япония ҳимоясида туришига шубҳа билдирган.

Ёсиаки Яно ядро қуролини тийиб туришнинг энг юқори кафолати деб атаб, агар унга эга бўлиш борасида бирор томон бошқа даражадаги душмандан  ортда қолса, барча ҳимоя қулай бошлашини айтган.

"Ҳатто агар ядровий куч-қудратга эга мамлакат қарама-қаршиликда  одатий кучларини қўллаган ҳолда ютқазишни бошласа ҳам у атом бомбаси ҳисобидан кескинлашувнинг олдини олиши ёки душманни ўз қоидалари бўйича ўйнашга мажбур қилиши мумкин", дея тушунтиради муаллиф.

Унинг таъкидлашича, Япония жуда қисқа муддатда ядро қуролини тайёрлаш учун техник ва молиявий имкониятларга эга, лекин мамлакат АҚШ кафолати сабаб буни амалга оширмаяпти. Америка ядровий жанговар каллаклар сони бўйича Россия ва Хитойдан ортда қолаётгани фонида муаллиф ватанининг суянган ҳарбий иттифоқдоши "соябони" ишончлилигига шубҳа билдирган. 

Ёсиаки Яно АҚШ Япониянинг Хитой "вассал"ига айланиб қолмаслиги ва ўзининг Тинч океани ғарбий қисмидаги гегемонлигидан айрилмаслиги учун мамлакатга ядро қуролига эга бўлиш имконини бериши керак, деган фикрда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!