Меню
Қашқадарё
Япон ишлаб чиқарувчиси автобошқарув тизими лойиҳаси учун катта пул сарфлади
Toyota 550 миллион АҚШ доллари эвазига Lyft такси сервиснинг ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича бўлинмасини сотиб олди. Жорий йилнинг январь ойида айнан бошқарувнинг автоном ва ярим автоном технологияси учун ишланма яратилган Lyft компанияси бўлинмасининг 300 нафардан кўпроқ хизматчилари ҳам япон корпорацияси қарамоғига ўтади.
Харид атрофидаги гап-сўзларга қараганда, Lyft такси сервис ўз автопилотини яратиш ўрнига, келгусида истеъмолчиларга турли ишлаб чиқарувчиларнинг бошқарувчисиз флот хизматларини сотишни режа қилаяпти. Reuters манбаси маълумотларига кўра, компания шу мақсадига ҳамоҳанг ҳозир ўз дастури орқали бошқарувчисиз қурилмаларда қатор шаҳарларга саёҳат учун буюртма қабул қилаяпти.
Шунингдек, Lyft тахминан 10 минг такси-хизмат автомобилининг бошқарувга оид реал маълумотларини тўплашни давом эттиради. Келишув дорасида Toyota ҳам бошқарувчисиз транспорт воситалари учун дастурий таъминот ишлаб чиқишда ўта муҳим бўлган ушбу маълумотлардан фойдалана олади.
Бошқа томондан, япон ишлаб чиқарувчисида кенг қамровли техник маълумотлар тўплаш учун шундай ҳам катта имконият бор - ўн миллионлаб Toyota автомобиллари бутун дунё йўлларида юрибди.
Қайд этиш ўринли, япон ишлаб чиқарувчисининг автомобилларни мустақил бошқариш соҳасидаги барча ишланмалари ҳозир иккинчи даражали автопилотдан иборат - ҳайдовчи ёрдамчисини активлаштириш учун киши қўлини рулда тутиб туриши керак.
Компания айнан шу ҳайдовчига кўмаклашиш тизимини йил охирига қадар енгил автомобилларга ўрнатишни режалаштираяпти. Тўлиқ ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиль ишланмасини эса Toyota яқин вақтларда тақдим этишни ваъда қилаяпти.