Меню
Қашқадарё
ЯНГИЧА ИШ УСЛУБИ ТАДБИРКОРГА КЎПРОҚ ФОЙДА КЕЛТИРМОҚДА
Қарши шаҳридаги “Нурбек сервис қурилиш таъмир” хусусий корхонаси асосан ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 10 нафарга яқин ёш меҳнат қилаётган субъектда бугунги кунда бир неча турдаги юмшоқ мебель буюмлари, замонавий эшик-деразалар ясалмоқда. Улар ички бозорда ўзининг харидоргирлиги билан ажралиб туради.
- Ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ замонавий технологиялардан фойдаланаяпмиз, - дейди корхона раҳбари Ойбек Бозоров. – Бу эса бизга маҳсулот сифатини сезиларли яхшилаш имконини бераяпти. Дастгоҳларимиз хориждан келтирилган. Улар барча мураккаб шакл ва нақшларни чиқариш, янги дизайн ва кўринишларни жорий этиш имконини беради.
Қайд этиш жоиз, вилоятимизда ишлаб чиқариш корхоналари сонининг кўпайиши, уларда замонавий иш усулларининг амалиётга узлуксиз жорий этилаётгани ички ва ташқи бозорни рақобатбардош ҳамда қўшилган қийматга эга маҳсулотлар билан таъминлашга кенг шароит яратмоқда.
Мирзоҳид ЖЎРАЕВ
Сурат муаллифи Собир НАРЗИЕВ