Меню

Қашқадарё

22.10.2019 1073

ЯНГИ ЗАВОДНИНГ ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Шу муносабат билан ташкил қилинган тантанали тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, соҳага оид корхона ва ташкилотлар ходимлари, маҳаллий ва хорижлик ишбилармонлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур лойиҳа республика ҳукуматининг шу йил 3 майдаги "Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида цемент заводини қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Унга кўра, Хитой Халқ Республикасининг "Anhui Conch Cement Co LTD" компанияси томонидан таъсис этилган "Qarshi Conch Cement" МЧЖ ХК цемент заводини 2020 йилнинг охиригача фойдаланишга топшириши керак.

Қарорда айтилишича, йилига 1,2 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш имконини берадиган ушбу корхонани қуриш ва жиҳозлаш учун хитойлик  ишбилармонлар томонидан 150 миллион АҚШ долларидан  ортиқ миқдорда хорижий сармоя киритилади.

Цемент заводи тўлиқ ишга туширилгач, бу ерда 500 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!