Меню
Қашқадарё
Янги туғилган чақалоқда коронавирусга қарши антитаначалар аниқланди
Италия жанубидаги Апулия минтақасида илк марта янги туғилган чақалоқда коронавирусга қарши антитаначалар аниқланди.
Ўзини ҳомиладорликнинг еттинчи ойида Covid-19 га қарши эмлатишга қарор қилган 35 ёшли врач Элена Колицци дунёга келтирган қизалоқ қонида антитаначалар ҳосил бўлган. Аёлда вакцинациянинг ҳеч бир ножўя таъсири кузатилмаган.
Тиббиётчилар маълумотларига кўра, боладаги антитаначалар даражаси худди эмланган онасидаги каби ва у ҳам коронавирусдан ҳимояланган бўлишини тахмин қилишга барча асослар бор. Леччи шаҳри тиббий-санитария хизмати бошлиғи Лечче Родольфо Ролло бундай натижани "ажойиб янгилик ва келажакка умид мактуби" деб атади.
"Ўзимни ва туғилажак қизимни Covid инфекциясидан ҳимоя қилиш умиди шундай қарор қабул қилишимга ёрдам берди. Вакцинация билан алоқадор афзалликлар ва эҳтимолий хавфни чамалаб, ҳомиладорлик давримда эмланишга жазм қилдим", дея Колицци сўзларини келтиради "La Gazzetta del Mezzogiorno" нашри.
Бу мамлакат жанубида қайд қилинган биринчи шундай ҳолат. Яна, ОАВ хабарига кўра, март ойида Италия шимолидаги Падуя шаҳрида икки нафар янги туғилган чақалоқда антитаначалар аниқланган. Ўхшашлик шундаки, уларнинг оналари ҳам Covid-19 га қарши вакцинация қилинган бўлган.