Меню

Қашқадарё

01.03.2016 1735

ЯНГИ ТАЛАБЛАР: МУҲОФАЗА ЧОРАЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Унда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар масъуллари янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”да акс этган янги қоидалар, уларнинг аҳамияти, солиқ ва бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва соҳадаги бошқа  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари билан яқиндан таништирилди.

Бугундан кучга кирган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га 15 қўшимча ва бир қанча ўзгартишлар киритилган, - дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ техника-назорат бўлими бошлиғи Дилмурод Камолов. - Хусусан, унда ҳайдовчилар билан бирга пиёдаларга оид янги талаблар ҳам белгиланди. Бундан кўзланган мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини муҳофаза қилиш чораларини кучайтиришдир.

Семинар савол-жавоб тарзида ўтди.

Азизбек НОРОВ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!