Меню
Қашқадарё
Янги стратегия концепцияси: нишонда Россия ва Хитой
Италиянинг НАТО (ҳарбий-сиёсий иттифоқ)даги вакили Мария Тало ANSA агентлигига берган интервьюсида иттифоқнинг июнь ойида Мадрид (Испания) шаҳрида ўтадиган саммитида қабул қилинадиган янги стратегия концепцияси тафсилотларини ошкор қилди.
"Биз аввалги версияда "ҳамкор" сифатида кўрсатилган Россия статусига тузатиш киритамиз. Илгари тилга олинмаган Хитойни қўшамиз. Киберхавфсизлик, гибрид таҳдидлар, янги технологиялар, иқлим ўзгаришлари соҳаларидаги замонавий чақирувларга пухта ёндашамиз", дея аниқлик киритган у.
Мария Талонинг тушунтиришича, энди иттифоқ Хитойни, хусусан технологиялар соҳасидаги юксалиши "ҳалокатли оқибатлари"ни ҳисобга олиб, кузатиб боради.
"Биз ўз олдига технологик устунликни мақсад қилиб қўйган янги куч (мамлакат) билан тўқнаш келдик ва бу демократик эмас", деган вакил.
Унинг қайд этишича, Финляндия ва Швециянинг ҳарбий-сиёсий иттифоққа қўшилиши, Украинадаги вазият ҳам саммитда муҳокама учун мавзу бўлади.