Меню
Қашқадарё
ЯНГИ ҚЎШИЛГАН 104 БЕМОР ҚАЕРДАН?
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг хабар беришича, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳамизда фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).
2020 йил 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда. Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.